Линклар

Коинот пайдо бўлиши сирлари ўрганилади


Швейцарияда жаҳоннинг етакчи физиклари улкан адрон коллайдери, яъни элементар зарраларни тезлаштириш имкониятини берувчи мосламани илк бора синовдан ўтказди.

Узунлиги 27 км ни ташкил этган доира шаклидаги тоннели мослама 100 метр чуқурликда ўрнатилган бўлиб, унинг ёрдамида олимлар коинотнинг пайдо бўлиши ўтмишда рўй берган буюк портлаш ҳосиласидир, деган назарияни исботламоқчи.

Синов жараёнида олимлар коллайдерда бир мисқол протон зарраларини тезлатишга уриниб кўрди. Кейинги синовларда эса олимлар нур тезлигида ҳаракатланадиган зарраларни бир-бирига қарама-қарши томон йўналтириб, уларни тўқнаштиришни режалаштирган.

Мазкур лойиҳа қиймати 5 миллиард долларни ташкил этган бўлиб, ер остидаги коллайдерни қуришга 20 йил вақт сарфланган.
XS
SM
MD
LG