Линклар

logo-print

Кузатувчилар айирмачи ўлкаларга киритилмаслиги мумкин


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ЕИнинг қўшимча кузатувчилари Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетия ва Абхазия ўлкаларига киритилмаслиги мумкинлиги тўғрисида баёнот берди.

“ЕИнинг қўшимча кузатувчилари Жанубий Осетия ва Абхазия ҳудудларига эмас, балки бу республикалар ташқарисига сафарбар қилинади. Иккала ўлка ҳудудида эса БМТ ва ЕХҲТнинг 7 августга қадар бу ерга етиб келган кузатувчилари ўз фаолиятини давом эттирмоқда”,- деди Сергей Лавров.

Франция воситачилигида эришилган тинчлик шартномасига мувофиқ, Россия ўз қўшинларини Грузия ҳудудидан чиқариши лозим. Бироқ расмий Москва қўшинлари Грузиянинг Жанубий Осетия ва Абхазияда қолишини айтмоқда.

Шунингдек, Россия қўшинлари назорати остида бўлган Жанубий Осетиядаги буфер зонага яқин ҳудудда грузиялик полициячи отиб кетилди.

Грузия расмийларининг билдиришича, полициячига теккан ўқ россиялик ҳарбийлар жойлашган ҳудуддан отилган. Бироқ Россия ҳарбийлари бу иддаоларни кескин рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG