Линклар

Ўзбекистонда ноҳукумат ташкилотлар яна ҳукумат нишонида

  • Садриддин Ашур

Ўзбекистонда энг фаол ишлаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари—бу ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланаётган ташкилотлардир. Бу ҳақда Uzmetronom.com интернет сайтида тарқатилган хабарда айтилади. Лекин, инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланадиган ёки ташаббус билан чиққан нодавлат ташкилотлар рўйхатга олинмайди. Илгари рўйхатга олинган¸ лекин фаолияти ҳукуматга ёқмай қолган бундай ташкилотлар арзимаган баҳона билан ёпиб юборилади.

Ўзбекистон нодавлат ва нотижорат ташкилотлари Ассоциацияси бугунги кунда 250дан ортиқ турли миллий нодавлат ташкилотларни ўзига бирлаштирган. Расмий маълумотларда Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ нодавлат ташкилотлар борлиги айтилади.Лекин кузатувчиларнинг айтишларича, бу ташкилотларнинг аксарияти ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланиб турилади. Маданият, спорт, аёллар ва болалар муаммолари , фан ва маориф, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган рўйхатга олинган ташкилотлар ўз фаолиятларини ҳукумат билан мувофиқлаштирган ҳолда олиб борадилар. “Эзгулик” иснон ҳуқуқлари жамияти фаоли Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, ҳукумат чизган чизиқдан чиқмай ишлайдиган ташкилотлар рўйхатга ҳам олинади ва улар фаолиятига ҳомийлик ҳам қилинади ҳамда улар йўл қўйган конунбузарликларга кўз юмилади:
“Масалан Ўзбекистон ëзувчилар уюшмаси¸режимни идеологларидан бири бўлган Абдулла Орипов ташкилоти 1992 йилдан бери қонунни бузиб келади.Вақтида қурултойларини¸пленумларини ўтказмайди.Биз бу масалани кўтариб адлия вазирлигига мурожаат қилганмиз.Лекин бу нарсалар инобатга олинмади.Бундан ташқари “Сен ëлғиз эмассан” ëки “Фонд форумуз” сингари нодавлат ташкилотларини фаолиятини назорат қилишга ҳатто назорат органлари журъат қила олмайди.Улар ҳукумат томонидан бош
қариладиган нодавлат ташкилотлардир”¸ дейди Абдураҳмон Ташанов.
Унинг айтишича¸ ННТлар баъзи ҳолларда келишилмаган сиёсатнинг ҳам қурбони бўлиши мумкин. Масалан, шу йил Тошкентдаги Қозоқ маданият маркази ҳам арзимаган камчилик учун ёпиб ташланди. Ваҳоланки бунинг ёпилишининг сбааби бошка ерда эди:

“Чунки Каримов Қозоғистонга борганда урушиб келди.Ëмон кайфиятда келди. Қозоқ маданий марказини ëпди ва Абай кўчасини Ботир Зокиров кўчаси қилди”¸ дейди инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов.
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат ўзи истаган ННТни ҳоҳласа рўйхатга олади, ҳоҳламаса йўқ.
“Мана масалан асоссиз равишда вилоят бўлимлари рўйхатга олинмайди. Адлия вазирлигини рўйхатга олиши қонунда 40 кундан икки ойгача белгиланган.Лекин президент томонидан нимадир ташкил қилинадиган бўлса¸ у бир кунда рўйхатга олинади ва ҳисоб рақамларига дарров пуллар тушурилади.Масалан мен яхшғи биламан вазирлар маҳкамаси қарори билан “Моҳият” газетасининг муассиси бўлган “Туркистон пресс” нодавлат ахборот агентлиги ташкил қилинган эди. Бир кунда очилиб¸ўша куни ҳисоб рақамлари очилиб жуда катта пул ташлаб берилган. Ëки бўлмаса ОАВларни демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш фонди бор эди. У ҳам шунақа бўлган.Нима учун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташкилоти рўйхатга олинмайди¸ “Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти рўйхатга олинмайди¸инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи рўйхатга олинмайди?”
Ўзбекистон Демократик ташаббуслар маркази ННТси ҳам саккиз йилдан бери Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олинмай келинмоқда. Марказ раҳбари Искандар Худойбергановнинг айтишича, аслида инсон ҳуқуқларини чинакамига ҳимоя қилаётган бундай ташкилотлар бу тузумда ҳеч қачон рўйхатдан ўтмайди.
“Чунки ҳукумат умуман демократига қарши бўлгандан кейин бизларни қабул қилмайди.Совет ҳукумати даврида ҳам бунақа ташкилотлар қабул қилинмаганку. Совет давлатида ҳам сиëсатга қўшилмайдиган одамлар бўлган.Биз уларни диссидент деймиз.Ана ўшаларни ташкилоти ҳам рўйхатдан ўтказилмаган. Бизда ҳеч нарса ўзгармаган.Бизда ҳали ҳам ўша коммунистик тузум давом этмоқда. Коммунистик тизим ҳеч қачон демократияга ëн босмаган. Уларни энг қўрқадиган нарсаси демократларни талаби¸уларни гапирадиган гапи аҳолига етиб боргандан кейин бу уларга қарши яхшигина куч ташкил қилиши мумкин.Ўша бўлаëтган сайловлар¸қилинаëтган сиëсий хатоларни демократлар гапирса ана ўшанда Ўзбекистонда демократик партиялар ташкил бўлиб¸тоталитарга қарши турадиган куч пайдо бўлади.Ўшанда бугунги ҳокимият ўрнини демократларга бўшатишига тўғри келади.Ана шунга йўл қўймаслик учун бунақа демократик ташкилотларни иложи борича рўйхатга олмайди.Уларни йўқ қилишга ҳаракат қилаяпти”.
XS
SM
MD
LG