Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:15

Француз сенаторлари Тошкентда


Франциялик сенаторларидан иборат делегация Ўзбекистонга сафар қилмоқда. Франция-Ўзбекистон” дўстлик жамияти парламентлараро гуруҳининг аъзолари бўлган уч нафар франциялик сенаторларидан иборат делегация 9 сентябрь куни Ўзбекистонга келган. Делегацияга “Франция-Марказий Осиё” парламент гуруҳининг Ўзбекистон бўйича раиси Моник Папон бошчилик қилмоқда.

Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан билдирилишича, Санатор Моник Папон хоним бошчилигидаги делегация Франция ва Ўзбекистон сенатлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш учун келган. Делегация Тошкентда Олий Мажлиснинг Сенати, Қонунчилик Палатаси, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари бўйича вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта таълим вазирлигида музокаралар ўтказади. Франциядаги Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Надежда Отаева Ўзбекистон ва Франция парламентариялари ўртасида ҳамкорлик йўқлга қўйилишини ижобий баҳолайди. "Парламентлараро ҳамкорликка кеосак бу менимча ижобий холатдир.Сабаби ўзбек парламентарийлари Европа Иттифоқидавлатлари парламенти вакиллари билан кўпроқ учрашишса уларнинг дунё қараши савияси ўзгаришига мен ишонаман" – дейди Надежда Отаева. Маълумки ҳозирда Франция Европа Иттифоқига раислик қилмоқда ва Иттифоқ ўзининг стратегияси доирасида Марказий Осиё билан яқинроқ алоқалар ўрнатиш истагини билдирмоқда. Ушбу муносабатлар асосида биринчи ўринга инсон ҳуқуқлари соҳаси, ҳамда қонун устуворлиги, тўғри бошқарув ва демократия тамойиллари чиқарилгани ҳақида айтилди. "Франция бошидан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари масаласида ўта фаол позицияда бўлиб келган ва Франция ҳукумати инсон ҳуқуқлари масаласига катта эътибор қаратишига мен аминман", - дейди Франциядаги Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Надежда Отаева.
Шунингдек, француз сенаторлари Ўзбекистонда истиқомат қилаётган Франция фуқаролари билан учрашадилар ҳамда Тошкентда жойлашган француз маданий ва таълим муассасаларини бориб кўрадилар. Делегация вилоятлардаги маҳаллий ҳокимият вакиллари билан ҳам учрашув ўтказади. Халқаро Қизил Хоч ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонасида ҳам бўлишади. Аммо, Ўзбек мухолифати ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашув ташриф кун тартибига кирмаган. Франциялик сенаторларнинг Ўзбекистонга ташрифи 16 сентябрь куни ниҳоясига етади.
XS
SM
MD
LG