Линклар

Электр энергияси етишмаяпти


Марказий Осиё электр энергияси тизимида мувозанатнинг йўқлиги Қозоғистонга салбий таъсир қилмоқда.

Қозоғистон бош вазир ўринбосари Дуйсенбой Турғановнинг айтишича, ҳозир Марказий Осиёда нафақат сув, балки электр энергияси тақчиллиги ҳам кузатилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, 10 сентябрь куни Ўзбекистон станцияларидаги газ дефицити ва Тўқтағўл ГЭСдаги носозликлар сабаб Қозоғистон бутун Марказий Осиё давлатлари билан электр энергиясини бўлишишга мажбур бўлган. Бунинг оқибатида қозоғистонликлар электр энергиясиз қолган.
XS
SM
MD
LG