Линклар

Йигирмага яқин жангари ўлдирилди


Покистон расмийларининг билдиришича, мамлакатнинг Афғонистон чегарасига яқин ҳудудида амалга оширилган ҳарбий амалиётда 20га яқин жангари ўлдирилган.

Покистон қўшинлари мазкур ҳудудда ўтган ҳафтадан буён жангариларга қарши кенг кўламли амалиётлар ўтказиб келмоқда. Маълум бўлишича, бу амалиётларда шу кунгача жами 600дан зиёд жангари йўқ қилинган. Бироқ ҳукумат қўшинларининг бу амалиётлари оқибатида 260 мингга яқин тинч аҳоли вакиллари турар жойларини тарк этишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG