Линклар

Генерал АҚШ ҳаракатларини танқид қилди


Покистон қўшинлари қўмондонларидан бири Ашфоқ Каяний Афғонистондаги АҚШ қўшинлари Покистон ҳудудида рейд ўтказганини кескин танқид қилди.

Унинг айтишича, Покистон ҳудудида халқаро кучлар томонидан амалиётлар ўтказишга ҳеч қандай рухсат берилмаган.

Бу баёнотда, шунингдек, генерал қандай қилиб бўлмасин Покистон ҳудудий яхлитлиги ҳимоя қилинишини таъкидлади.

Ўтган ҳафтада Шимолий Вазиристонда АҚШ ҳарбий вертолёти ёрдамида ўтказилган амалиётда тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлгани айтилмоқда.

АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Брайн Витман америкалик ҳарбийлар чегара ҳудудларда амалиётлар ўтказиш борасида Покистон томони билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини маълум қилди.

“The New York Times” АҚШ ҳукумати расмийсига таяниб президент Жорж Буш июль ойида АҚШ ҳарбийларининг Покистон ҳудудида амалиётлар ўтказиш тўғрисида яширин қарор қабул қилгани ҳақида хабар берди.
XS
SM
MD
LG