Линклар

logo-print

Сергей Лавров Польшага сафар қилди


Бу ерда Россия ташқи ишлар вазири польшалик ҳамкасби Радослав Сикорский ва бош вазир Дональд Туск билан музокаралар ўтказди.

АҚШнинг Марказий Европада, жумладан, Польша ҳудудида ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режаси ушбу музокараларнинг диққат марказида бўлган.

“Биз Россияга Польша томонидан бирор таҳдид кўрмаяпмиз. Бироқ АҚШ стратегик тизимининг айрим қисмлари чегарамиз яқинида пайдо бўлаётганини инкор эта олмаймиз. Статегик қўшинларнинг бирламчи мақсадларини сақлаш мақсадида бу тизимлар шу пайтгача, ўнлаб йиллар давомида Москва ва Вашингтон ўртасида имзоланган келишувга мувофиқ тартибга келтирилган эди. Бироқ сўнгги пайтда бу келишувга қўпол равишда бузилмоқда”,- деди Сергей Лавров.

Бундан бир оз аввал Сергей Лавров Польша нашрларидан бирига берган интервьюда АҚШ ва унинг Европадаги иттифоқчилари Марказий Европада ўрнатилаётган мудофаа тизими Россияга қарши қаратилмаганига кафолат берса, расмий Москва бу тизимга бўлган муносабатини ўзгартириши мумкинлигини айтган эди.
XS
SM
MD
LG