Линклар

logo-print

Жанубий Осетия Россияга қўшилишни режалаштирмаяпти


Жанубий Осетия етакчиси Эдуард Кокойти ўз республикаси Россия таркибига қўшилишни режалаштираётганига оид хабарларни кескин рад этди.

Эдуард Кокойти Сочида қилган чиқиши чоғида икки Осетия республикаларининг бирлашиши “тарихий адолатнинг тикланиши бўлиши”ни айтган эди. Бироқ кейинроқ Э.Кокойти унинг сўзлари нотўғри талқин қилинганини таъкидлади.

Ўтган ойда Грузия ўз айирмачи ҳудуди устидан қайта назорат ўрнатишга урингандан сўнг Россия бу ерга ўз қўшинларини киритган эди. Мазкур воқеалардан сўнг расмий Москва Жанубий Осетия ва Грузиянинг яна бир айирмачи ўлкаси Абхазия мустақиллигини тан олган эди.
XS
SM
MD
LG