Линклар

Халқаро кучлар қийинчиликларга дуч келмоқда


АҚШ қўшинлари қўмондонлиги Афғонистонда жангариларга қарши кураш олиб бораётган Ғарб етакчилигидаги халқаро кучлар қийинчиликка дуч келаётганини тан олди.

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг ҳарбий масалалар қўмитасида чиқиш қилган адмирал Майкл Муллен Афғонистондаги курашда халқаро кучлар муваффақиятга эришяпти, деб ўйламаслигини, бироқ АҚШ бошчилигидаги бу кучлар ўз мақсадига етиши мумкинлигини билдирди.

Адмирал Афғонистон-Покистон чегарасининг ҳар икки томонидаги жангариларни мағлуб этиш учун кенг миқёсли стратегия ишлаб чиқишни таклиф этди. Шунингдек, у Покистоннинг қабилалар истиқомат қилувчи ҳудудларида беркинаётган жангариларни бартараф этишда расмий Исломобод билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш лозимлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG