Линклар

11 сентябрь воқеаларига етти йил тўлди


2001 йил 11 сентябрда Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо марказининг эгизак бинолари ва Пентагонга уюштирилган ҳужумларда уч мингга яқин фуқаро нобуд бўлган эди.

Нью-Йоркда фожеа юз берган жойда қўпорувчиликдан ҳалок бўлганлар оила аъзолари ва яқинлари тўпланиб хотира маросими ўтказилди.

Бу ерга АҚШ ҳукумати расмийлари, жумладан, республикачилар ва демократлардан президентликка номзодлар Жон Маккейн ҳамда Барак Обаманинг ҳам келиши кутилмоқда.

Нью-Йоркдаги фожеада ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонлик Гавҳар Қамариддинова ҳам бўлган.
XS
SM
MD
LG