Линклар

Тожикистонда электрдан фойдаланишга кескин чеклов эълон қилинди


Тожикистон Энергетика ва саноат вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, 11 сентябрдан эътиборан мамлакатнинг барча туман ва шаҳарлари аҳолиси бир кеча-кундузда атиги 9 соат электр билан таъминланади, холос. Аммо Душанбеда электр таъминоти узилмайди.

Расмийларнинг таъкидича, Норак сув омборидаги сув сатҳи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 метр пасайгани ва келаётган куз ҳамда қиш мавсуми учун сув ва энергетик захираларни тежаш мақсадида шундай қарорга қабул қилинган.
XS
SM
MD
LG