Линклар

Қозоқ чегарачилари ўзбекларни ушлади


Қозоғистон чегарачилари бир куннинг ўзида Ўзбекистоннинг 79 фуқаросини қўлга олди.

11 сентябрь куни Жанубий Қозоғистоннинг Жетисой туманидаги чегара заставаси ходимлари ўзбек-қозоқ давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтаётган 61 Ўзбекистон фуқаросини ушлади.

Шу куни кечки пайт Жанубий Қозоғистондаги бошқа бир чегара заставаси ходимлари икки давлат чегарасини айланма йўллар орқали кесиб ўтаётган 18 ўзбекистонликни қўлга олган.

Қозоғистон ҳудудига ноқонуний йўл орқали ўтмоқчи бўлган ўзбекистонликлар ўз ҳаракатларини иш қидириш истагида амалга оширгани билан изоҳлаган”,- дея маълум қилди Қозоғистон расмийлари.
XS
SM
MD
LG