Линклар

logo-print

Шифокорлар одам аъзоларини сотишда айбланмоқда


Қозоғистоннинг Оқмола шаҳри суд тиббий экспертизаси маркази ходимлари вафот этган одамлар ички аъзоларини сотишда айбланмоқда.

Оқмола шаҳри ички ишлар департаменти ходимлари ўтказган текширув пайтида марказ ходимлари вафот этган бир неча кишининг ички аъзоларини пуллагани маълум бўлган.

Шунингдек, марказ ходимлари Оқмолада вафот этган ўзбекистонликнинг танасини ёриб, сўнг унинг жасадини юртига олиб кетиш учун келган дўстлари ва қариндошларига 40 минг тангага сотган.
XS
SM
MD
LG