Линклар

Афғонистонда ўнлаб жангари ўлдирилди


АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги мамлакат шарқида амалга оширилган ҳарбий амалиёт оқибатида ўнлаб жангари ўлдирилганини маълум қилди.

Хўст вилоятида ўтказилган амалиёт чоғида эса икки жангари ҳибсга олинган. Бу амалиётда “Толибон” дала қўмондони Жалолиддин Ҳаққоний жангарилари нишонга олинган. Ўтган ҳафтада бу қўрбошининг Покистондаги базасига уюштирилган ракета ҳужумида 20дан зиёд фуқаро нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG