Линклар

Жаҳонда болалар ўлими кўрсаткичи камайиб бормоқда


ЮНИСЕФ ҳисоботида жаҳонда болалар ўлими кўрсаткичи камайиб бораётгани, бироқ Африка ва Осиёнинг айрим давлатларида бу кўрсаткич ҳануз юқорилигича қолаётгани билдирилади.

Ҳужжатда айилишича, ўтган йили жаҳонда беш ёшгача бўлган болалардан тўққиз миллионга яқини оламдан ўтган.

Маълум бўлишича, 1990 йилда бу кўрсатқич 12 миллионни ташкил этган.

ЮНИСЕФнинг таъкидича, жаҳон мамлакатлари бўйлаб ўтказилган самарали чора-тадбирлар, жумладан, безгак ва бошқа юқумли касалликлар олдини олиш ва эмлаш натижасида болалар ўлими кўрсаткичини пасайтиришга эришилган.
XS
SM
MD
LG