Линклар

Яап де Ҳооп Схеффер Латвияга сафар қилди


Бу ерда НАТО бош котиби Болтиқбўйи давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашди.

Хабарларга кўра, бу учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалаларидан ташқари халқаро майдондаги вазият, жумладан, Россия ва Грузия ўртасидаги ҳарбий можаро оқибатлари муҳокама этилган.

Латвиядаги учрашув олдидан гапирган Схеффер расмий Тбилисини қўллаб-қувватлашини билдириш мақсадида кейинги ҳафтада Грузияга сафар қилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG