Линклар

Лавров Жанубий Осетия ва Абхазияга сафар қилади


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров яқин кунларда Грузиянинг айирмачи ўлкалари Жанубий Осетия ва Абхазияга сафар қилишни режалаштирмоқда.

Маълум бўлишича, сафар чоғида расмий Москва ва бу ўлкалар ўртасидаги дипломатик алоқалар истиқболлари муҳокама этилади.

Бундан бироз аввал Россия ТИВ расмийси Андрей Нестеренко келаси ҳафта бошида расмий Москва Сухуми ва Цхинвали билан ҳамкорлик шартномасини имзолашни режалаштираётганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG