Линклар

logo-print

Сара Пайлин НАТОни янада кенгайтиришга чақирди


Республикачилар партиясидан АҚШ вице президентликка номзод, Аляска ҳокими Сара Пайлин НАТОни Грузия ва Украинани ўз сафига қўшишга чақирди.

Вице-президентликка номзод этиб тайинлангандан буён илк бора телевидениега интервью берган Сара Пайлин “агар НАТОга қабул қилинган Грузия яна бир бор Россия томонидан агрессияга учраса, расмий Вашингтон урушга тайёр туриши шарт”лигини билдирди.

Шунингдек, Россиянинг Грузиядаги ҳаракатларини кескин танқид қилган Сара Пайлин АҚШ ҳукумати Россиядан огоҳ бўлиб туриши шартлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG