Линклар

Коммунистларнинг собиқ раҳбари устидан суд бошланди


Польшада мамлакат коммунистик тузумининг собиқ етакчиси Войцех Ярузельский устидан суд жараёни бошланди.

Войцех Ярузельский 1981 йилда Польшада ҳарбий ҳолат эълон қилганликда айбланмоқда. Шунингдек, у ва коммунистик тузумнинг яна собиқ етти раҳбарига Польша конституциясини қўпол равишда бузиш ва инсон ҳуқуқларини поймол этиш айби қўйилмоқда.

Польша бирлашган ишчилар партиясининг собиқ биринчи котиби Войцех Ярузельский совет қўшинлари Польшага бостириб киришининг олдини олиш мақсадида касаба уюшмаларига қарши чора кўриш қарорини қабул қилганини таъкидламоқда.

Ҳозир 84 ёшга кирган Войцех Ярузельский айбдор топилса, унга узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG