Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:36

Ашхободда отишма


13 сентябрга ўтар кечаси Туркманистон пойтахти Ашхободда номаълум исломий гуруҳ аъзолари ва хавфсизлик ходимлари ўртасида отишма содир бўлди. Озодлик радиосининг Туркман хизмати олган тасдиқланмаган маълумотга кўра, отишма пайтида томонлар ўртасида қурбонлар бўлган ва бир неча одам яраланган.

АҚШнинг Ашхободдаги элчихонаси отишма содир бўлгани ҳақидаги хабар тўғри эканини тасдиқлади. Аммо бу ҳақда бошқа маълумот олишнинг иложи бўлмади.

Туркманистон ҳукумати назоратида бўлган ахборот воситалари отишма ҳақида маълумот тарқатгани йўқ.

"Озодлик" радиоси мухбири ва бошқа журналистлар воқеа содир бўлган жойга боришга ҳаракат қилган. Аммо йўлда уни милиция ходимлари тўхтатиб қолган.

Туркманистон авторитар давлат хисобланади. Расмий ҳукумат манбалари ҳодиса борасида сукут сақдамокда. Шу пайтгача отишма борасида расмий маълумот бўлмади.
XS
SM
MD
LG