Линклар

Эрон ўз ширкатига санкция қўлланилганини қоралади


Эрон мамлакатнинг энг йирик юк ташувчи ширкатига қарши АҚШ томонидан санкция жорий қилинганини қоралади.

10 сентябрь куни Вашингтон расмийлари Эроннинг Iran Shipping Lines ширкати ва унга алоқадор яна 18 та ширкатнинг АҚШ банкларидаги барча ҳисобларини музлатиш ҳақида қарор қабул қилган эди. Эрон бу ширкат қонунга зид ҳеч қандай иш қилмаганини таъкидламоқда. Эроннинг БМТдаги вакиллари АҚШни “Эрон халқи фаровонлигини нишонга олаётганлик”да айблади.
XS
SM
MD
LG