Линклар

Спиртли ичимликлар мусодара қилинди


Ўзбекистонга хориж давлатларидан контрабанда йўли билан келтирилаётган катта миқдордаги спиртли ичимликлар қўлга олинди.

“Марказий Осий янгиликлар хизмати” агентлиги тарқатган маълумотга кўра, Тошкент вилоятининг “Навоий” божхона постида жами 300 шишага яқин Мексика текилласи, француз коньяги, мартини, виски ва “Русский стандарт” ароғи ушлаб қолинган. Мусодара пайтида спиртли ичимликлар 16 миллион ўзбек сўми, яъни тахминан 12 минг АҚШ долларига баҳоланган.

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси маълумотига кўра, жорий йилнинг ўтган саккиз ойи давомида Ўзбекистонда 70 минг литр спиртли ичимликлар мусодора қилинган, чегара постларида 444 марта спиртли ичимликлар контрабандаси аниқланган. Жами 556 миллион сўм ёки 420 минг АҚШ доллари миқдоридаги спиртли ичимликлар давлат фойдасига мусодара қилинган.
XS
SM
MD
LG