Линклар

logo-print

“Айк” довули АҚШнинг Техас штатига етиб келди


Табиий офат натижасида катта майдонда сув тошқинлари содир бўлди, соҳил бўйидаги биноларга зарар етди, АҚШнинг тўртинчи йирик шаҳри, иккинчи йирик порти ҳисобланган Хьюстон шаҳрини фалаж ҳолатга келтирди.

Кенглиги минг километр бўлган довул пайтида шамолнинг тезлиги соатига 170 километрни ташкил этди. АҚШ президенти Жорж Буш Техас штати ҳамда Луизиана штатининг бир қисми довулдан энг кўп зарар кўрганини билдирди.

Довул етиб келишидан олдин Техас штатида 1,2 миллион аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилди. 17 та қудуқда нефть қазиб чиқариш тўхтатилди.
XS
SM
MD
LG