Линклар

Рус аскарлари бешта постни топширди


Россия кучлари Грузиянинг ғарбий минтақасида ўрнатилган бешта постдан олиб чиқилди.

Бу маълумот Россия ва Грузия расмийлари томонидан тасдиқланди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Андрей Нестеренко Поти-Сенаки йўналишида Россия кучларини олиб чиқиш 8 сентябрь куни Россия ва Европа Иттифоқи ўртасида эришилган келишувга мувофиқ амалга ошганини айтди.

Россия президенти Дмитрий Медведев ва Европа Иттифоқига раислик қилаётган Франция президенти Николя Саркози ўртасида эришилган келишувга мувофиқ Россия Поти яқинидаги ва Грузия ғарбида жойлашган Сенакидаги бешта постни душанба кунига қадар олиб ташлаши керак.
XS
SM
MD
LG