Линклар

logo-print

Ашхободда отишма


13 сентябрга ўтар кечаси Туркманистон пойтахти Ашхободда номаълум исломий гуруҳ аъзолари ва хавфсизлик ходимлари ўртасида отишма содир бўлди.

“Озодлик”нинг туркман бўлими олган тасдиқланмаган маълумотга кўра, отишма пайтида томонлар ўртасида қурбонлар бўлган ва бир неча одам яраланган. АҚШнинг Ашхободдаги элчихонаси отишма содир бўлгани ҳақидаги хабар тўғри эканини тасдиқлади. Аммо бу ҳақда бошқа маълумот олишнинг иложи бўлмади.

“Портлаш ва отишмаларни шахсан ўзим эшитдим. Бизда ҳеч қачон бундай воқеа содир бўлмаган. Бошида биз тўқнашув бўлаётганини тушуниб етмадик. Отишма кечаси билан давом этгани ҳеч кимни бефарқ қолдирмади”, – деди “Озодлик”нинг Ашхободдаги мухбири Холмурод Қиличдурди.

Туркманистон ҳукумати назоратида бўлган ахборот воситалари отишма ҳақида маълумот тарқатгани йўқ.
XS
SM
MD
LG