Линклар

Бажурдаги тўқнашувлар


Покистон расмийлари Бажур вилоятида рўй берган тўқнашувларда камида 16 жангари ўлдирилгани, 20дан зиёди тан жароҳати олганини маълум қилди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, жангариларга қарши ўтказилган амалиётда ҳарбий вертолёт ва оғир артиллериядан фойдаланилган.

Сўнгги беш кун мобайнида Бажур вилоятида рўй берган тўқнашувларда юзга яқин киши нобуд бўлган. Уларнинг аксарини жангарилар ташкил этади.
XS
SM
MD
LG