Линклар

Довул оқибатлари бартараф этилмоқда


АҚШнинг Техас ва Луизиана штатларида “Айк” довули оқибатлари бартараф этилмоқда.

Хабарларга кўра, айни дамларда қутқарувчилар табиий офатдан омон қолган одамларни қутқармоқда.

Табиий офат натижасида катта майдонда сув тошқинлари содир бўлди, соҳил бўйидаги биноларга зарар етди, АҚШнинг тўртинчи йирик шаҳри, иккинчи йирик порти ҳисобланган Хьюстон шаҳрини фалаж ҳолатга келтирди.

АҚШ президенти Жорж Буш Техас штати ҳамда Луизиана штатининг бир қисми довулдан энг кўп зарар кўрганини билдирди.
XS
SM
MD
LG