Линклар

logo-print

Деҳлидаги портлашларда 20га яқин киши ҳалок бўлди


Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида шанба куни юз берган бир неча портлашда 20га яқин киши нобуд бўлди, 80дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Деҳлининг гавжум кўчалари ва бозорлари яқинида жами бешта портлаш содир этилган бўлса, полиция ходимлари қўшимча яна тўртта мосламани зарарсизлантиришга муваффақ бўлган.

“Ҳиндистон мужоҳиддинлари” гуруҳи бу портлашлар учун масъулиятни ўз зиммаси олди. Мазкур гуруҳ жорий йилнинг май ва июнь ойларида Жайпур ҳамда Аҳмадобод шаҳарларидаги хуружлар учун масъулиятни ҳам ўз зиммасига олган эди.
XS
SM
MD
LG