Линклар

Беш полициячи ҳалок бўлди


Ироқнинг Дажла вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида полициянинг беш ходими нобуд бўлди.

Маҳаллий расмийларнинг айтишича, бу портлашда полициянинг яна етти ходими тан жароҳати олган. Ироқ бўйлаб зўравонликлар кўлами камайганига қарамай, Дажла вилоятида ҳануз жангариларнинг фаоллиги кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG