Линклар

logo-print

Худкуш уч кишини ўлдирди


Афғонистон жанубида худкуш томонидан содир этилган хуружда уч киши нобуд бўлди.

Қандаҳор вилояти полициясининг билдиришича, маҳаллий бозорлардан бири яқинида юз берган бу хуружда БМТ учун ишлаётган икки тиббиёт ходими ва уларнинг ҳайдовчиси нобуд бўлган. Маълум бўлишича, портлашда яна 15дан зиёд фуқаро тан жароҳати олган.

“Рейтер” ахборот агентлиги хабарига кўра, “Толибон” ҳаракати бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG