Линклар

logo-print

ЕИ Россия қўшинлари Грузия ҳудудини тарк этаётганини олқишлади


ЕИ раҳбарларидан бири Ҳавьер Солана Россия қўшинларининг Грузия ҳудудидан чиқарилишини олқишлади.

“Россия қўшинлари Поти шаҳрини тарк эта бошлади. Бу муҳим воқеадир. Бу жараён келаси ўн кун ичида минтақага ЕИнинг 200га яқин кузатувчиси келгандан сўнг ҳам давом этади. Октябрь ойининг ўнига қадар эса Грузиянинг бу ҳудудларида биронта рус аскари қолмайди. Яна бир бор таъкидлайман, бу биз учун муҳим воқеадир”,- деди Ҳавьер Солана.

Рус аскарлари Поти ва Сенаки шаҳарлари йўналишидаги бешта ҳарбий постни тарк этаётганини Грузия томони ҳам расман тасдиқлаган.

Россия президенти Дмитрий Медведев ва Европа Иттифоқига раислик қилаётган Франция президенти Николя Саркози ўртасида эришилган келишувга мувофиқ расмий Москва Поти яқинидаги ва Грузия ғарбида жойлашган Сенакидаги бешта постни душанбага қадар олиб ташлаши керак.
XS
SM
MD
LG