Линклар

logo-print

“Аэрофлот” самолёти ҳалокатга учради


Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Ирина Андрианованинг айтишича, “Аэрофлот-Норд” компаниясига тегишли “Боинг-737” самолётининг ҳалокатга учраши натижасида 88 киши ҳалок бўлган.

“Самолёт Москвадан Пермга парвоз қилаётган эди. Соат 3 дан 13 дақиқа ўтганда 1800 метр баландликда қўнишга тайёргарлик кўраётган самолёт билан алоқа узилган. Самолёт Перм шаҳрининг жануби-ғарбий қисмига қулаган. Ерда қурбонлар бўлмаган”,- деди Ирина Андрианова.

Самолёт йўловчилари Озарбойжон, Украина, Франция, Швейцария, Латвия, АҚШ, Германия, Туркия ва Италия фуқаролари бўлгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG