Линклар

logo-print

Отишма жиноий гуруҳга қарши амалиёт натижаси


Туркманистон расмийларининг билдиришича, якшанба куни Ашхободда гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳга қарши амалиёт ўтказилган.

Расмийлар амалиёт чоғида кўрилган талафотлар тўғрисида маълумот бермади. Бироқ “Озодлик”нинг туркман бўлими Ашхободда номаълум исломий гуруҳ аъзолари ва хавфсизлик ходимлари ўртасида шиддатли отишма содир бўлганини маълум қилди.

АҚШнинг Ашхободдаги элчихонаси ҳам отишма содир бўлгани ҳақидаги хабар тўғри эканини тасдиқлади. Аммо бу ҳақда бошқа маълумот олишнинг иложи бўлмади.
XS
SM
MD
LG