Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:23

Юсуф Жума оиласи халқаро ҳамжамиятдан кўмак сўрамоқда


Беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, “Жаслиқ” қамоқхонасида жазо муддатини ўтаётган шоир ва мухолифатчи Юсуф Жуманинг ўғли Алишер Бедил, Европа Иттифоқи ва дунёдаги барча демократик давлатлар раҳбарларига очиқ хат йўллаб, отасининг қамоқхонадан озод қилинишига кўмаклашишни сўради.

Ҳозирда Алишер Бедил укаси ва онаси билан бирга Ўзбекистонга қўшни мамлакатлардан бирида муҳожирликда яшаëтган бир пайтда, Юсуф Жуманинг бошқа бир ўғли Машрабнинг қамоқхонадан қочганлиги айтилиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган, яна бир ўғли Бобур эса қамоққа олинишдан қочиб, Ўзбекистонни тарк этган.

Алишер Бедил Европа Иттифоқи ва дунёдаги барча демократик давлатлар раҳбарларига очиқ хат билан мурожаат қилар экан, уларнинг “Жаслиқ” қамоқхонасида сақланаётган отаси Юсуф Жуманинг озод қилинишига ва бедарак йўқолган укаси Машрабнинг топилишига кўмак беришларига ишонишини айтади.

“Мен барча Европа Иттифоқи раҳбарларига, барча демократик давлатлар раҳбарларига мурожаат этиб, энг даҳшатли “Жаслиқ” қамоқхонасида қолаëтган дадамнинг тақдирига ҳамда йўқолган укамнинг тақдирига эътибор беришларини илтимос қилдим. Менинг уларга хат ëзишимдан мақсад, Ислом Каримов дадамни ўзининг шахсий душмани деб билади. Шунинг учун дадамни шахсан Каримовнинг кўрсатмасига биноан сақлаб туришибди ва қийноқларга солишаяпти. 2001 йилда дадам ҳибсга олинган пайтларида ҳам мен Европа давлатларига мурожаат қилиб, дадамнинг озод қилинишларига ëрдам сўраган эдим. Ўша пайтда улар ëрдам берган эдилар. Ҳозир ҳам Европа иттифоқининг эътиборини шунга қаратмоқчиман”, деди Алишер Бедил.

Барчамизга маълумки, ҳозирда Юсуф Жума “Жаслиқ” қамоқхонасида сақланаяпти. Яқинда Юсуф Жуманинг қизи Феруза Жумаева Жаслиқ қамоқхонасига бориб отаси билан учрашишга муваффақ бўлган эди.
Феруза Жумаеванинг Озодликка маълум қилишича, отаси Юсуф Жумага нисбатан Жаслиқ қамоқхонасида мунтазам қийноқлар қўлланилмоқда.

“Дадамга нисбатан ҳар хил қийноқларни қўллаб азоблашаëтган экан. Бунчалик ваҳшийликка ҳатто ҳайвон ҳам бормайди. Жуда ҳам озиб кетганлар. Ҳатто 40 кг ҳам чиқмайдиган ҳолга келиб қолганлар. Президентимизни душманисан деб дадамни шафқатсиз равишда дўппослаганлар. Юрагини устига,кўкрагига урганлар. Қовурғалари синиб, кўкраклари шишиб кетган. Оëқлари шишиб кетган. Оëқларини тагига дубинка билан соатлаб уриб, яна оëқда ўтирғизиб қўяр эканлар”, дейди Феруза Жумаева йиғлаб.

Жаслиқ қамоқхонаси, қолаверса, Ўзбекистондаги барча қамоқхоналарнинг матбуот учун ёпиқ ҳудуд экани кўпчиликка маълум. Шу боис ҳам қамоқхоналардаги қийноқлар борасида муттасаддилар билан боғланиш имкони йўқ. Лекин Ўзбекистон ҳукумати ҳар доим мамлакатда қийноқлар мавжудлигини инкор қилиб келади.

Ҳозирда қийноқларга солинаётгани айтилаётган Юсуф Жума жорий йилнинг апрел ойида ўзи ва ўғли Бобурга нисбатан сохталаштирилган тан жароҳати етказиш ва ҳокимият вакилига бўйсунмаслик айблари билан маҳкама жараёнига тортилган эди. Юсуф Жума беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Ўғли Бобурга эса уч йиллик шартли жазо белгиланди.

Озодликка маълум бўлишича, кейинчалик Бобурга нисбатан шартли жазо қамоққа олиш билан ўзгартирилган. Айни пайтда Бобур қамоққа олинишдан қочиб, Ўзбекистонни тарк этган ва қўшни давлатларидан бирида яшириниб юрибди. Бошқа бир ўғли Машрабнинг эса қамоқхонадан қочганлиги айтилиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Алишер Бедил укаси Машрабнинг тақдиридан хавотир билдиради.

“Машраб бедарак йўқолган. У ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ. Машраб йўқолди, деб телевидениеда эълон берилгандан кейин жазони ижро этиш бош бошқармасига юзлаб маротаба ариза берганмиз. Охирги марта укамни Бухоро вилояти тезкор гуруҳ раҳбари Қарши қамоқхонасидан Бухоронинг Отбозор қамоқхонасидаги 3 сонли изоляторга олиб келган. Ўша ердан қаерга кетгани номаълум. Унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Бизни ўйлашимизча, улар Машрабни жисмонан йўқотган бўлишлари мумкин. Биз шундан хавотирдамиз”, дейди Алишер Бедил.

Алишер Бедил Европа Иттифоқи ва дунёдаги демократик давлатлар
Юсуф Жума оиласига кўмаклашишидан умидвор бўлса, Юсуф Жуманинг рафиқаси Гулнора Олтиева бу ташкилотлар ҳам фақат ўз манфаатларини кўзлашларини айтади.

“Ўзбекистонда эркак қолмади. Ҳамма эркаклар зиндонларда ва бошқа жойларда ўлиб бўлди. Халқимиз бунчалик қўрқоқ, бунчалик кўр бўлмаса. Жиннини жинни десанг, арпа бўйи ўсармиш, деганларидек бу давлат кундан-кунга арпа бўйи ўсаяпти. Ҳа, дейишга ҳожиси, бе, дейишга бўжиси йўқ. ЕИ ҳам, бошқаси ҳам ўз манфаати учун ҳаракат қилаяпти. Инсон ҳуқуқи деб қоғозларни тўлдиришади, холос.
XS
SM
MD
LG