Линклар

Қозоғистонда “Ўрта Осиё дўстлик марафони” халқаро эстафетаси бошланди


Ўрта Осиё давлатлари ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган халқаро эстафета Қозоғистон пойтахти Остонада бошланди.

Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон спортчилари 27 кун ичида жами 15 минг км дан зиёдроқ масофани босиб ўтиши режалаштирилган.

Ҳозир Шарқий Қозоғистонга етиб келган спортчилар йўлни Бишкек томон буриб, сўнг у ердан Тошкентга ўтиши кутилмоқда.

Халқаро эстафетанинг сўнгги босқичи Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида якун топади.
XS
SM
MD
LG