Линклар

Қимматбаҳо қоғозлар нархи кескин тушиб кетди


Жаҳоннинг йирик банкларидан бири - Lehman Brothers инқирозга юз тутаётганини эълон қилгандан сўнг жаҳон фонд биржаларида қимматли қоғозлар нархи кескин тушиб кетди.

АҚШдаги ипотека бўҳрони оқибатида миллиардлаб доллар йўқотган Lehman Brothers раҳбарияти сўнгги ҳафта мобайнида банкни сақлаб қолиш мақсадида музокаралар ўтказган эди. Бироқ бу музокаралар натижа бермагандан сўнг Lehman Brothers раҳбарияти банк ниқирозга юз тутиши мумкинлигини маълум қилди.

Шунингдек, Америка банки яна бир йирик сармоя банки - Merrill Lynch устидан назоратни ўз зиммасига олганини билдирди.

Мазкур воқеларнинг барчаси эса АҚШ, Европа ва Осиё бозорларига жиддий таъсир этди. АҚШ президенти Жорж Буш ўз ҳукумати бозорни тартибга келтириш борасида чора-тадбирлар кўраётганини билдириб, вазият ижобий томонга ўзгаришига ишонч билдирди.
XS
SM
MD
LG