Линклар

Зимбабведа мухолифат ҳукуматга киритилади


Зимбабве президенти Роберт Мугабе мухолифат вакиллари билан ҳукуматни тақсимлашга оид келишувни имзолади.

Келишувга мувофиқ Роберт Мугабе ўз лавозимида қолади, мухолифат етакчиси Морган Цвангираи бош вазир этиб тайинланади. Мухолифатнинг яна бир аъзоси Артур Мутамбара бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллайди.

Зимбабве ҳукумати ва мухолифат ўртасидаги музокаралар уч ой давом этган эди. Бу музокараларга Жанубий Африка Республикаси президенти Табо Мбеки воситачилик қилди.
XS
SM
MD
LG