Линклар

Лавров Жанубий Осетия президенти билан учрашди


Жанубий Осетияга сафар қилган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ушбу айирмачи республика президенти Эдуард Кокойти билан учрашди.

“Грузия режими томонидан бошланган уруш даври ортда қолди. Эндиликда олдимизда шаҳарларни қайта тиклаш, фуқаролар бундан буёғига ҳимоя қилинишини англаши ва ўзини хавфсиз эканини тушуниши учун яшаш шароитларини яхшилаш каби оғир, бироқ тинч мақсадларга қаратилган вазифалар турибди”,- деди Сергей Лавров.

Шунингдек, Сергей Лавров минтақадаги россиялик тинчликпарвар кучлар қўмондони Марат Қулаҳмедов ва ЕХҲТ миссияси раҳбари Терхи Хакала билан учрашишни режалаштирган.

Куни-кеча эса Россия ташқи ишлар вазири Сухумида Абхазия президенти Сергей Багапш билан музокаралар ўтказган эди. Музокаралардан сўнг С.Лавров Россия ва Абхазия ўртасида дўстлик ва ҳамкорликка оид келишув яқин келажакда имзоланишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG