Линклар

logo-print

Саакашвили тезроқ НАТОга қўшилмоқчи


Президент Михаил Саакашвили НАТОни Грузияни альянс сафига қўшиш жараёнини тезлатишга чақирди.

Бу ҳақда Грузия раҳбари Тбилисига келган НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер билан учрашувдан сўнг маълум қилди. Схеффер эса Россиянинг Грузиядаги ҳарбий ҳаракатларини кескин қоралади.

НАТО делегациясининг Тбилисига сафари Россия ва Грузия ўртасида август ойидаги ҳарбий можаро бошланмасдан аввал режалаштирилган эди.

2 кун давомида Тбилисида НАТО кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Грузиядаги вазият ҳамда НАТОга аъзо бўлиш мақсадида бу давлат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳокама қилинади.
XS
SM
MD
LG