Линклар

logo-print

Ўзбекистонда 15 сентябрдан бошлаб бензин қимматлади


Эндиликда бир литр бензин нархи турига қараб ўртача 50 сўмдан 200 сўмгача оширилди.

Янги белгиланган нархларга кўра, АИ-80 бензини нархи 185 сўмга, АИ-91 205 сўмга қимматлади, дея хабар берди “Газета.ўз” сайти.

Эндиликда АИ-80 бензинининг нархи 1020 сўм ($0,77), АИ-91 эса 1130 сўм ($0,85) қилиб белгиланди.

UzGazOil ёқилғи қуйиш шахобчаларида бир литр Premium Euro-95 бензини нархи 2050 сўмдан 2100 сўмга, Super Euro-98 эса 2150 сўмдан 2200 сўмгача қимматлаган.

Ўзбекистонда бензин қимматлаган бир пайтда қўшни Қирғизистонда 11 сентябрдан бошлаб нефть нархи пасайгани боис, “Газпром нефть Азия” ширкати бензин нархини ярим қирғиз сўмига арзонлатди. Россияда ҳам бензин нархи 4 фоиз арзонлагани кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG