Линклар

logo-print

Россия Марказий Осиёда Совет Иттифоқининг ҳарбий инфрастузилмаларини тикламоқчи

  • Алишер Сиддиқ

Россия етакчилигидаги Коллектив хавфсизлик шартномасининг Марказий Осиёда йирик ҳарбий тузилмани ташкил этиш режасини айнан шундай талқин этиш мумкин. КХШТ бош котиби Николая Бордюжа: “Ташкил этилажак ҳарбий тузилма давлатларимиз суверенитетига таҳдид солаётган барча хавфларни бартараф этиши керак” – дер экан, Афғонистондаги жангариларни ҳам, НАТО ҳарбий базаларни ҳам назарда тутди.

Марказий Осиёда Совет Иттифоқининг айрим ҳарбий инфратулмаларини тиклаш режасини КХШТ бош котиби Николай Бордюжа 12 сентярб куни ошкор қилди.
“КХШТ га аъзо барча давлатларни улар атрофида пайдо бўлаётган ҳарбий объектлар ва ракеталар ҳужумига қарши мудофаа структуралари ташвишга солмоқда. Бу амалиёт КХШТ сарҳатларида янги ҳарбий инфратузилмани ташкил этишни ва унинг Совет Иттифоқи давридаги айрим элементларини тиклашни тақозо этади” – деди Н. Бордюжа.

КХШТ нинг ҳарбий таркибини кучайтириш қарори ташкилотнинг 5 сентярб куни Москвада ўтказилган саммити давомида қабул қилинганди. Марказий Осиёда йирик ҳарбий тузилманинг ташкил этилиши бу йўлдаги биринчи қадам бўлади. КХШТ матбуот вакили Виталий Стругавецнинг маълум қилишича, ушбу тузилма бугунги кунда мавжуд 10та батальондан иборат тез ҳаракатланувчи коллектив кучлар каби амал қилади.

“Худди шу принцип асосида бирлашган гуруҳ ҳам ташкил этилади. Фақат энди гап батальонлар ҳақида эмас, балки Бордюжа таъкидлаганидек, полклар, бригадалар ва дивизиялар ҳақида боради”- деди В. Стругавец.

Москванинг Марказий Осиё сарҳатларида ўз ҳарбий кучини намойиш этиши ташқаридан келаётган ҳар қандай таҳдидни бартараф этиш мақсадида қилинаётгани айтилмоқда.

Лекин бугун Марказий Осиё давлатларини Афғонистондаги Ал-Қоида ва Толибон ҳаракати 2001 йилгача қўрқитиб тургандек қўрқитаётгани йўқ. Ўзбекистон исломий ҳаракати жангариларининг минтақага ҳужум қилиш эҳтимоллари ҳам кундан кунга камаймоқда. Шунинг Москвани кўпроқ Марказий Осиёга таҳдид эмас, балки бу минтақада ортиб бораётган НАТО нинг рўли ташвишлантиряпти дейиш мумкин. Буни эътироф этар экан КХШТ мулозими Виталий Стругавец бу масалада давлат раҳбарларининг якдил эканига ишора қилади.

“Ҳар қандай ҳарбий кучларни сақлашдан аввалам бор сиёсий мақсадлар кўзланади. Давлат атрофидаги ҳар қандай ҳарбий иншоотларнинг барпо этилиши муайян таҳдидни назарда тутади. Шунинг учун КХШТ га аъзо давлатлар президентлари имзолаган мемарандумда НАТО нинг кенгайши борасида ташвиш билдирилган.” – деди В. Стругавец.

Бироқ Марказий Осиё давлатларини Россияга муқобил куч сифатида тамсил этилаётган НАТО ташвишлантирмоғи эмас, хурсанд қилмоғи керак. Россиянинг НАТО билан келишмовчилиги эса Россиянинг ички иши бўлиб қолиши даркор. Бу ҳақда таъкидлаб келадиган НАТО расмийлари Марказий Осиё раҳбарини Россиядан ҳоли ҳамкорлик афзалликлари ҳақида фикр юритишга ундайди.

“НАТО КХШТ га аъзо давлатларнинг барчаси билан индивидуал ҳамкорлик қилади. НАТО айнан икки томонлама алоқаларни давом эттиришни афзал кўради. Чунки шундай ҳамкорлик ҳам НАТО ҳам шу давлатлар учун мақсадга мувофиқдир”- дейди НАТО нинг тинчлик учун ҳамкорлик дастурининг сиёсий тахлилчиси Александр Винников.

НАТО расмийлари Марказий Осиёда Совет Иттифоқининг ҳарбий инфрастузилмаларини тиклаш учун ҳеч қандай зарурат йўқлигини таъкидлайди. Зеро, НАТО КХШТ ни ўзининг минтақадаги рақиби деб билмайди. НАТО билан рақиблик қилиш давосини жорий вазиятни Ғарб билан янги совуқ уруш томон етаклаётган расмий Москва илгари суради. Бу борада таянч қозониш учун Россия энди Марказий Осиё давлатларига арзонлаштирилган нархларда қурол-яроғ сота бошлайди.
XS
SM
MD
LG