Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:23

Умида Ниёзова тақдирланди


Хьюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташқилоти ўзбекистонлик журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли Умида Ниёзовани адолатни қарор топтириш ва қийноқ ҳолларини очиб ташлашда кўрсатган жасорати учун тақдирлади. Умида Ниёзова Бирма, Конго, Саудия Арабистони ва Шри Ланкадан бўлган яна тўрт нафар инсон ҳуқуқлари фаоллари қатори нуфузли мукофотига лойиқ деб топилди.

"Бу жуда обрўли мукофот. Мени инсон ҳуқуқлари борасидаги камтарин ишларим юқори баҳоланганлиги учун хурсандман. Бу мукофотни берилиши, мен учун, қамоқда сақланаëтган инсон ҳуқуқлари фаоллари ва журналистлар ҳақида гапириш имкониятини беради", - деди Умида Ниёзова.
32 ёшли Умида Ниёзова "Веритаз" инсон ҳуқуқлари ташкилоти фаоли ҳамда Хьюман Райтс Уотч ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси таржимони сифатида ишлаган. Ўзбекистон маҳкамаси ўтган йил май ойида мустақил журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Умида Ниёзовани чегарани ноқонуний кесиб ўтиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини бузишга чақирувчи адабиётларни мамлакатга қонунга зид равишда олиб кириш ва тарқатишда айбланган ва етти йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарган эди. Сал вақт ўтиб, Европа Иттифоқи вазирлар йиғинида Ўзбекистонга нисбатан санкциялар масаласи мухокама этилишидан бир кун олдин Тошкентдаги маҳкама Умидага белгилаган етти йиллик жазони шартли жазога ўзгартириб, уни маҳкама залидан озод қилганди. Умида беш ой вақт мойбанида қамоқхонада бўлди. "Шу билан бирга мен ҳозир қамоқда азоб чекаëтган ва суд ҳукмини кутаëтган инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Турғунов ва журналист Солижон Абдураҳмонов тақдирига жаҳон ҳамжамияти эътиборини қаратишини истар эдим. Ва яна 12та инсон ҳуқуқлари фаолларининг озод қилинишини талаб қилишимиз керак", - дейди Ниёзова.
Хьюман Райтс Уотч ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўлими раҳбари Ҳолли Картнер хоним Умида Ниёзова ва бошқа ҳуқуқ ҳимоячиларига қўйилган айблардан мақсад уни қўрқитиш ва овозини ўчириш эканини айтганди. Умида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатидаги фаолиятини ҳамон давом эттирмоқда. "Инсон ҳуқуқлари фаоли деган сўз Ўзбекистон матбуотида қўштирноқни ичида масхара қилиб ëзилади. Инсон ҳуқуқлари деган тушунча бу конституцияда ëзиб қўйилган. Лекин Ўзбекистон амалдорлари бу тушунчага ҳаëтда амал қилишлари шарт эмас. Шунинг учун инсон ҳуқуқлари борасидаги фаолиятимиз шунақа юқори баҳоланиши инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги, қонун устуворлиги деган тушунчалар идеал ëки орзу-умид эмас. Балки бу ҳар куни курашадиган мақсадимиздир. Тинимсиз таҳдидлар, калтакланишлар, қамоқлар ва қийноқларга қарамасдан, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ўз ишини давом эттиришмоқда", - дейди Умида Ниёзова.
XS
SM
MD
LG