Линклар

logo-print

Журналист қўлга олинди


Ўзбекистонда Сурхондарё вилоятидаги Денов телевидениеси мухбири Абдувоҳид Заҳидуллаев Жанубий Кореяга ноқонуний равишда одам жўнатганликда айбланиб қўлга олинган.

А.Заҳидуллаев тўққиз ҳамюртига журналист деган сохта ҳужжат тайёрлаб, 40 минг АҚШ доллари эвазига Жанубий Кореяга гўёки хизмат сафарига жўнатган.

Regnum ахборот агентлиги маълумотига кўра, кейинчалик Жанубий Корея миграция полицияси Сеулда мардикорлик билан шуғулланётган
сурхондарёлик сохта журналистларни Ўзбекистонга депортация қилган.

Устидан жиноят иши очилгач, журналист Қозоғистон орқали Саудия Арабистонига қочиб кетган. Бир ойдан сўнг Туркияга келган. Кейин А.Заҳидуллаев Тожикистонга ўтиб, ўзбек-тожик чегарасидан яширинча равишда Ўзбекистонга келган пайти қўлга олинган.

Ҳозир мазкур ҳолат юзасидан тергов жараёни олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG