Линклар

Россия мудофаа харажатларини оширмоқда


Бош вазир Владимир Путин Россиянинг ҳарбий харажатлари 2009 йилда 27 фоиз ошишини маълум қилди.

В.Путиннинг айтишича, келаси йил давомида мамлакатнинг мудофаа ва хавфсизлик эҳтиёжларига қарийб 94 миллиард доллар ажратилади.

Россия президенти Дмитрий Медведев ва бош вазир Владимир Путин Жанубий Осетиядаги ҳарбий амалиётлар Россия Қуролли кучлари янги қурол-аслаҳаларга муҳтож эканини намойиш этганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG