Линклар

logo-print

Европа банки молия бозорини барқарорлаштиришга уриняпти


Европа Марказий банки дунё молия тизимидаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида валюта бозорига қўшимча 70 миллиард евро чиқаришини эълон қилди.

Куни-кеча жаҳоннинг йирик банкларидан бири - Lehman Brothers синганини эълон қилганидан сўнг жаҳон фонд биржаларида қимматбаҳо қоғозлар нархи кескин тушиб кетган эди.

Душанба куни ҳам ЕМБ ва бир қатор бошқа банклар валюта бозорига 30 миллиард евро атрофида пул ташлаган эди.

Шунингдек, АҚШ президенти Жорж Буш ўз ҳукумати бозорни тартибга келтириш борасида чора-тадбирлар кўраётганини билдириб, вазият ижобий томонга ўзгаришига ишонч билдирди.
XS
SM
MD
LG