Линклар

АҚШнинг Ироқдаги қўшинларига янги қўмондон тайинланди


19 ой давомида бу қўшинларга қўмондонлик қилган генерал Дэвид Петрэус ўрнига генерал Раймонд Одиерно тайинланди.

Мазкур воқеага бағишлаб Бағдодда ўтказилган тадбирда АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс ҳам иштирок этди.

Дэвид Петрэус қўмондонлиги даврида Ироққа америкалик қўшимча 30 минг ҳарбий киритилган эди. Шу вақт мобайнида эса Ироқда содир этилаётган зўравонликлар кўлами кескин камайганди.

АҚШ мудофаа вазири Ироқдан Афғонистонга сафар қилди. Бу ерда Роберт Гейтс Афғонистон президенти Ҳомид Карзай билан музокаралар ўтказишни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG