Линклар

logo-print

НАТО бош котибининг Грузияга сафари ниҳоясига етди


Икки кун давомида Яап де Ҳооп Схеффер Тбилисида Грузия президенти ва ҳукумат расмийлари билан учрашди. НАТО бош котиби Грузиянинг альянсга аъзо бўлиш уринишларини қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади. Шунингдек, Схеффер Россиянинг эътирозига қарамай, альянс кенгайишда давом этишини қайд этди.

Душанба куни эса Схеффер Тбилисида Грузия бош вазири билан “НАТО-Грузия” махсус комиссияси тузиш тўғрисида келишув имзолаган эди.

НАТО бош котиби Россиянинг Грузиядаги ҳаракатларини кескин қоралаб, россиялик ҳарбийлар Жанубий Осетиядаги ҳарбий можаро бошланмасдан аввал эгаллаб турган позицияларига қайтарилишини талаб қилди.
XS
SM
MD
LG