Линклар

Украина парламентидаги ҳукмрон коалиция тарқалиб кетди


Украина парламенти раиси Арсений Яценюк бу ҳақда маълум қилар экан: “Мен конституциявий вазифамни бажаришга мажбурман. Баъзилар учун бу анчадан бери кутилган натижа. Мен учун бу ўта нохуш хабар. Мен Украина парламентидаги демократик кучлар коалицияси - “Бизнинг Украина”, Халқ мудофааси блоки ҳамда Юлия Тимошенко блоки томонидан 2007 йил 29 ноябрда тузилган коалиция расман тарқалганини эълон қиламан”, – деди.

Жорий ой бошида Юлия Тимошенко блокининг президент ваколатларини чеклаш мақсадида парламентда мухолифатчилар билан бирлашиб, мамлакат қонунчилигида бир қатор ўзгартишлар киритиши Украинадаги ҳукмрон коалициянинг парчаланишига сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG