Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:29

АҚШ AIGни банкротликдан қутқариб қолмоқчи


АҚШнинг Lehman Brothers ва Мerrill Lynch йирик инвестиция банклари инқирозга юз тутгани дунё молия бозорларидаги кўрсаткичлар пасайиб кетишига сабаб бўлди. АҚШ Марказий банки муаммога учраган яна бир молия ташкилоти - дунёдаги энг йирик суғурта ширкати ҳисобланган American International Group (AIG) га ёрдам бериш режасини эълон қилди. Ўз навбатида бу дунё молия бозорларида кўрсаткичлар кўтарилишига сабаб бўлди.

АҚШ Марказий банки American International Group (AIG)га 85 миллиард доллар қарз беришини ва компаниянинг салкам 80 фоиз акцияларини сотиб олишини маълум қилди.
Ундан бир оз олдин “Wall Street securities” адвокати Дайн Томас агар American International Group инқирозга юз тутса, бу дунё молия бозорларига салбий таъсир этиши хусусида инвесторлар хавотир билдираётганини айтган эди: “Бу “Wall Street”. Ҳамма American International Group билан бизнес қилади. Агар бу ширкат йўқ бўлса, ҳамманинг ишига салбий таъсир қилади. Бу қанча давом этиши ва қанчалар ёмон бўлишини ҳеч ким айта олмайди. Аммо бу фожеавий оқибатга олиб келиши мумкин” – деди Дайн Томас.
17 сентябр куни Осиё ва Евпорада инвестонлар акциялар нархлари кўтариганини кўрдилар. Улар буни American International Group га ёрдам бериш чоралари эълон қилингани билан изоҳламоқда.
Мутахассислар йил бошидан бери American International Group га тегишли акциялар 92 фоиз қадрини йўқотганини айтмоқда. Ўз навбатида бу биржа кўрсаткичларининг кескин пасайишига сабаб бўлган.
American International Group Осиё давлатларида кенг фаолият юритиб келаётган йирик суғурта ширкати эди. Шу боис миллионлаб мижозлар ва ширкатнинг ўн минглаб ходимлари American International Group инқирозга юз тутиши мумкинлигидан чуқур хавотир билди. АҚШ Марказий банкининг қарори улар кўнглига таскин берди.
Шунга қарамай, “American International Group”нинг Сингапурдаги идораси олдига кўплаб мижлзлар келиб ширкат билан имзолаган келишувни бекор қилишга ва ўз маблағини нақд пулга айлантириб олишга ҳаракат қилди. Шундайлардан бири ўзини жаноб Йонг деб таништирди: “Америка марказий банки ёрдам беришни ваъда қилгани American International Group инқирозга юз тутмаслигини англатмайди. Ҳозирча ширкат пул тўлашга қодир экан одамлар имкон борича тезроқ ўз маблағини қайтариб олиш учун бу ерга йиғилган. Эртага, уч кундан кейин нима бўлишини ким билади? Агар бутун Сингапур ўз маблағини нақд пулда олишни хоҳласа, улар қайтара оладими?” – дейди жаноб Йонг.
Осиё давлатлари молия бозорларида кўрсаткичлар ўсиб боришига тўсиқ бўлаётган бошқа сабаблар ҳам борлиги айтилмоқда. Буни Сеулдаги “Goodmorning Shinhan Securities” мэнеджери Роммел Лии шундай изоҳлади: “American International Groupнинг муаммоси АҚШ Марказий банки қўллаши билан деярли ҳал бўлди. Аммо тадбиркорлар навбат қайси ширкатга келди, демоқда. Бўҳрон давом этиши мумкин. Улар инқирозга юз тутиши мумкин бўлган бошқа ширкатлар ҳам борлигини айтишмоқда” – дейди жанубий кореялик мутахассис.
Япония ҳукумати матбуот котиби Нобутака Мачимура дунё молия бозорларида юзага келган тартибсизлик Япония иқтисодиётига салбий таъсир этмаслигини урғулади: “Биз шу кунгача бўлган ҳар хил кўрсаткичларни диққат билан кузатишимиз керак. Бугунги кун тартибсизликлар юз берган кечаги кундан анча яхши бўлиши шубхасиз” – деди Япония ҳукумати расмийси.
Шунга қарамай АҚШдаги бошқа молиявий ташкилотларнинг вазияти ҳақида хавотир билдирилмоқда. АҚШнинг Morgan Stanley инвестиция банки раҳбарлари мустақил қолиш ёки бошқа банк билан бирлашиш тўғрисида йўлаётгани кўпчиликни ташвишга солмоқда. Тадбиркорлан Goldman Sachs инвестиция банкининг сўнгги уч ойдаги даромади кескин пасайиб кетгани борасида ҳам хавотирланмоқда.
XS
SM
MD
LG